«Ёлвораман, хиёнат қилма!»
КИРИШ
Меҳрибон ва раҳмли Аллох номи ила. Хурматли опа-сингилларим, ака-укаларим! Кўлингиздаги ушбу роман Чаноққалъа қамоқхонасида дунёга келган. Асарни ёзишни ўша ерда бошладим ва Истанбулда тамомладим.
Ёзувчи дегани зеҳний ҳорғинликдан холи бўлган ҳолда каламини кўлга олиши ва ёзаётган асари тугагунча одамлардан бироз узок туриши зарур. Ана шунда ижодининг фойдаси, самараси кўпроқ бўлади. Бу, айникса, роман ëзувчилар учун зарур шартдир. Шовқин-суронсиз, сокин бир макон, фақатгина маслаги билан овора бир юрак керак. Афсуски, замонамизнинг галвали буҳронларининг дастидан бундай имкониятни топа
олмадим. Мен ожиза опангиз мана шу шартлар остида кўлингиздаги «Ёлвораман, хиёнат килма!» номли китобимни ёздим. Сиздан илтимосим шуки, агар бу асаримни ҳам бошка китобларим каби ёқтириб қолсангиз, атрофингиздагиларга тарқатинг. Унда бошқа асарларимдаги каби кўз ёши йўқ, аммо ақлнинг, тафаккурнинг нигоҳи бор. Яна бир илтимос: китобни ўкиб тугатганингиздан кейин исломий мавзуда калам тебратадиган барча ижодкорлар учун "Аллох рози бўлсин" деб кўйсангиз. Ажабмаски, биз ҳам ўша карвонга кўшилиб колсак... Балки сизнинг холис дуоингиз ва ниятларингиз сабабидан каламнинг учидан ислом биродарлиги томчилар ва бир-биримиздан айро колмасмиз. Ё Парвардигор! Бизга Ўзинг ёрдам бер! Бизга ёрдам бермасанг, душманимиз колиб, бир-биримизни бўғишга, бир-биримизга зулм қилишга маҳкум бўламиз! Сенинг розилигинг учун ва фақатгина Сенга кул бўлганим учун ёздим. Ё Роббим! Гувоҳ бўл! Менга сенинг гувоҳлигинг етади! Аллоҳга омонат бўлинглар, муҳтарам биродарларим! Агар у хохласа, жаннатларда учрашиш тилаги билан...
Муаллиф: Амина Шенликўғли
Лойиҳа муаллифи: Шаҳзод Рамазонов
Нашриёт: «Misbah»
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 144 бет
ISBN: 978-9943-7667-2-3
Ўлчами: 60х84 1/16
Муқоваси: юмшоқ