«Таъвилот ал-Қуръон» 30-жуз
«Таъвилот ал-Қуръон» 30-жуз

«Таъвилот ал-Қуръон» 30-жуз

Kitob turi:

Kod:

3567

Vazni:

1.25 kg

ISBN:

9789943779631

99 000 so'm

163 ta xarid qilindi

35 ta sotuvda mavjud

0

Buyurtmani qabul qilish turlari:

O'zbekiston bo'ylab 3–4 ish kunida, Toshkent shahriga 48 soatda, xorijiy davlatlarga 10–25 ish kunida yetkazib beriladi.

Hilol Nashr barcha filiallaridan olib ketish bepul

Mahsulot haqida izohlar

5

1 ta izoh

Илёс Раҳматуллоев

16 iyul, 2022

Аллоҳ таъоло муборак қилсин! Ассалааму ъалайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Китоб таржимаси ва нашрида ӯз ҳиссаларини қӯшган барча азизларни Аллоҳ таъоло яхши мукофотлар билан, жаннат билан ва ӯз розилиги билан сийласин! Асар муаллифи, имомул ҳудо Мотрудийни ӯз раҳматига олиб жаннат билан мукофотласин! Қолган муъминларни ҳидоят йӯлига бошлаб, манфаатли илм берсин! Қолган жузлари ҳам қӯлимизга етиб боришга Ӯзинг мададкор бӯлгин! Мӯҳтарам президентимизни ва уламоларимизни ӯз паноҳингда асраб яхши ниятларига Ӯзинг етказгин! Қолган жузлари қачон нашр қилинади иншоаллоҳ? Вассалааму ъалайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Administrator javobi: Vaalaykum assalom va rohmatullohi va barokatuh! Alloh sizning ham ilmingizni ziyoda qilsin! Xabar olib turing, ushbu kitob chiqsa, inshaalloh, @hilolnashr - kanalimizda eʼlon beriladi.

Ma'lumot

«Таъвилот ал-Қуръон»
30-жуз

Ушбу китоб буюк ватандошимиз Абу Мансур Мотуридийнинг «Таъвилот ал-Қуръон» асарининг илк бор ўзбек тилига қилинган таржимасидир. Унда Қуръони Каримнинг Фотиҳа сураси ҳамда 30-жузи таржимаси ва тафсири ўрин олган. Китоб кенг жамоатчилик, тадқиқотчи олимлар ва диний билим юртлари талабалари учун мўлжалланган.

Муаллиф:
 Абу Мансур Мотуридий
Таржимонлар: Алоуддин Ҳофий, Усмонхон Муҳаммадиев, Нодир Қобилов, Қодирхон Маҳмудов, Абдувоси Шоназаров, Отабек Баҳриев, Абдуҳалим Муҳиддинов
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 672 бет
ISBN: 978-9943-7796-3-1
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 26 январдаги 03-07/492-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.


КИРИШ


Ушбу китоб Абу Мансур Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг «Таъвилот ал-Қуръон» асари таржимасидир. Унда Қуръони Каримнинг Фотиҳа сураси ва 30-жузининг таржимаси ва тафсири ўрин олган.

Бу таржима Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 11 январ куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига қилган ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.

Таржимада Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг қарашларини имкон қадар енгил, тушуниш осон бўлган услубда халқимизга етказишга эътибор қаратилди. Қуръони Карим оятларининг таржимасини келтиришда Шайх Абдулазиз Мансур қаламига мансуб «Қуръони Карим маъноларининг таржима ва тафсири» асаридан кенг фойдаланилди.

Мотуридийшунос олимлар доктор Аҳмад Саъд Даманхурий, профессор Юсуф Шавқий Явуз, доктор Ҳамза Бакрий ва бошқа кўплаб уламоларнинг тавсияларига асосан Бекир Тўпал ўғли ва Аҳмад Вонли ўғли таҳқиқи остида нашр этилган нусха таржима ишининг асосий манбаси қилиб олинди.

Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ «Таъвилот ал-Қуръон» асарида ўзининг фикрларига далил-ҳужжат учун келтирган барча оятлар ва ҳадисларнинг манбалари ҳошияда кўрсатиб ўтилди.

Ушбу таржима Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази олимлари томонидан амалга оширилган муҳим лойиҳалардан биридир. Келгусида «Таъвилот ал-Қуръон» асарини тўлиқ таржима қилиш орқали мухлис халқимиз орасида ислом маърифатини ёйиш, мотуридия таълимотининг ўрни ва аҳамиятини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни ботил ғоялардан ҳимоя қилиш асосий мақсадимиздир.

 

Xususiyatlari

Nashriyot:
«Hilol Nashr»
Kod:

3567

Vazni:

1.25 kg

ISBN:

9789943779631

O'xshash maxsulotlar

Mashhur
«Тафсири Ҳилол» 6 жилд
«Тафсири Ҳилол» 6 жилд
«Тафсири Ҳилол» 6 жилд
«Тафсири Ҳилол» 6 жилд

«Hilol Nashr»

311

«Таъвилот ал-Қуръон» 27-28-жузлар
«Таъвилот ал-Қуръон» 27-28-жузлар
«Таъвилот ал-Қуръон» 25-26-жузлар
«Таъвилот ал-Қуръон» 25-26-жузлар
«Таъвилот ал-Қуръон» 23-24-жузлар
«Таъвилот ал-Қуръон» 23-24-жузлар

Asosiy

Tanlaganlar

Savat

Turli mavzularda