Sotuvda yo'q
«Солиҳлар гулшани»
«Солиҳлар гулшани»

«Солиҳлар гулшани»

Kitob turi:

Kod:

2109

Vazni:

0.58 kg

ISBN:

9789943569676

54 000 so'm

71 ta xarid qilindi

0 ta sotuvda mavjud

0

Buyurtmani qabul qilish turlari:

O'zbekiston bo'ylab 3–4 ish kunida, Toshkent shahriga 48 soatda, xorijiy davlatlarga 10–25 ish kunida yetkazib beriladi.

Hilol Nashr barcha filiallaridan olib ketish bepul

Mahsulot haqida izohlar

5

3 ta izoh

Бахтияр Юсупов

28 noyabr, 2021

Кандай сотиб олсак булади Javob: Kitob «Hilol nashr» do`kon va filillarini barchasidan mavjud, kitobni online uydan chiqamagan holatda ham xarid qilishingiz mumkin uyingizga yetkazib beramiz. Murojat uchun tel: +998 71 202 62 22 ushbu raqamga qo`ng`iroq qilib kitobga buyurtma bersangiz bo`ladi.

Tuyliyev Hasan

2 dekabr, 2020

Bu kitob haqiqiy solih inson bo'lmoqchilar uchun ajoyib kitob.

Muhammad Yahyo Xodjayev

4 yanvar, 2020

Жуда ажойиб китоб! Солиҳлар ҳаёти хақиқий ибрат экан!

Ma'lumot

«Солиҳлар гулшани»

Ушбу китобдаги қиссалар чинакам зуҳд ва тақво соҳиблари бўлмиш солиҳ зотларнинг ибратли ҳаётини тасвирловчи, мўмин-мусулмонлар учун икки дунё саодатига эришиш йўлини кўрсатиб берувчи гўзал ва ёрқин лавҳалардир. Китобни ўқиб, солиҳлар гулшанида сайр қиласиз, ҳикмат бўстонидан ибрат гулдасталарини терасиз деган умиддамиз.


МУҚАДДИМА

Солиҳларга жаннат неъматини ваъда қилган Аллоҳ таолога Ўзининг жалоли ва буюклигига лойиқ ҳамду санолар бўлсин! 

Анбиёлар имоми, тақводорлар пешвоси бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога, у зотнинг оилалари ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин!

У зотга қиёматга қадар эргашадиган умматларига Аллоҳ таолонинг раҳмати ва мағфирати бўлсин!

Ҳар жабҳада бўлгани каби, мусулмон кишининг меҳнатдан, кундалик турмуш ва оила ташвишларидан фориғ бўлиб, дам олиш ва истироҳат учун сарфлайдиган вақти ҳам динимиз кўрсатмаларига уйғун бўлиши мақсадга мувофиқдир. Ана шунда ором олиш учун сарфланган ушбу лаҳзалар ҳам ўзига хос ибодат саналиб, инсонга завқ бағишлайди ва ҳар жиҳатдан манфаатли бўлади. Албатта, бунда яхши суҳбатдош ёки китобнинг ўзига хос алоҳида ўрни бор. Зеро, яхши суҳбат жон озиғи бўлиб, қалблар бундан сурурга тўлади. 

Кундалик ҳаётимизда учраб турадиган турли вазиятларда энг тўғри ва муносиб йўлни танлашда ёрдам бўлсин деган ниятда ушбу умматнинг энг яхшилари бўлган солиҳ зотлар ҳаётида учраган ибратли ва эътиборга арзигулик воқеаларни муҳтарам китобхонларимизга тақдим этишни ният қилиб юрардик. Мана бугун, алҳамдулиллаҳ, ана шу ният амалга ошиш арафасида турибди. 

Ушбу китоб мисрлик замондош олимлардан Ҳоний ал-Ҳажнинг «Солиҳ ва солиҳалар ҳамда зоҳид ва зоҳидаларнинг нодир қиссаларидан минг бир қисса» номли рисоласининг эркин таржимасидир. Унда келтирилган қиссаларни ўқир экансиз, мўмин-мусулмон учун атрофида солиҳ инсонлардан иборат гўзал муҳит бўлиши нақадар муҳим эканини англаб етасиз. Зеро, солиҳлар даврасида бўлишнинг ўзиёқ инсонга файз бағишлайди. Ҳаётда ўз олдига аниқ мақсад қўйиб, шу мақсад сари тинимсиз интилиб бориш ва пировард натижада орзусига эришиш учун зарур бўладиган кўникмалар ҳам айнан яхшилар даврасида бўлиш орқали ҳосил бўлади. 

Бу ҳақда устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ шундай деган эдилар: «Уламолар, аҳли солиҳлар ва тақводорлар билан дўст бўлганлар ўша азизлардан таъсирланишлари турган гап. Шунинг учун фақат яхшилар билан дўст бўлишга ҳаракат қилиш лозим»   

Аммо ҳар доим ҳам атрофимизда яқин инсонлар ёхуд дўстлар бўлмаслиги мумкин. Ана шундай пайтларда инсон руҳий озуқани аввало Қуръони Каримдан, ҳадиси шарифлардан, қолаверса солиҳ зотларнинг беқиёс ҳик-матга йўғрилган сўзларидан олади ва қалбини машғул қилиб турган дарду ташвишларидан андак фориғ бўлиб, ўзида янги куч ва шижоат ҳис қилади, бу дунё имтиҳон даргоҳи эканини англаб, ҳақиқий бахт Аллоҳ таолонинг розилигига интилиб яшаш ва барчага яхшилик қилишда эканини яна бир бор ёдига олади. Ҳикмат бўстонига қадам қўйган ҳар қандай инсон бу боғнинг анвойи гулларидан таралган илм-маърифат ифорларидан сархуш бўлади. 

Солиҳлар гулшанига марҳабо, азизлар!

Камоли эҳтиром ила,

Абдулҳамид Зайриев, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ

Муаллиф: Ҳоний ал-Ҳаж
Таржимон: Зайриев Абдулҳамид, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
‎Номи: «Солиҳлар гулшани»
Нашриёт: «Ғафур Ғулом» нашриёти-матбааси
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 424 бет‎
ISBN:‎ 978-9943-5696-7-6
Ўлчами: 60×90 1/16‎
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йилнинг 2708- сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Мундарижа:


Ихлоснинг фазилати

Аллоҳ ва Унинг Расулига муҳаббат

Гўзал ният қилиш ва қалбнинг софлиги

Ҳаё фазилати

Ростгўйлик ва ёлғончилик

Дуо қилишнинг фазилатлари

Зулмдан сақланиш ва адолат

Улуғлар каромати

Тақво ҳақида

Ўзаро меҳр-муҳаббат

Гўзал ўрнак қолдирган аёллар

Илм ўрганиш ва ўргатишнинг фазилатлари

Илм ўрганишда уламоларнинг кўрсатган матонатлари

Зуҳд

Аллоҳни кўп зикр қилиш ва ибодат

Дунёга муҳаббат қўймаслик

Улуғларнинг заковати ва ҳозиржавоблик

Насиҳат

Тавозе ва ҳалимлик

Шукр қилиш

Аллоҳдан қўрқиш ва Ўзидан умид қилиш

Вафотларидан сўнг тушга кирган улуғлар

Тавба ҳақида

Гўзал хотима

Дуонинг қабул бўлиши

Ҳасаднинг салбий оқибати

Саҳоватпешаликнинг фазилатлари

Риёдан сақланайлик

Сабр ҳақида

Улуғ зотларнинг васиятлари

Xususiyatlari

Kod:

2109

Vazni:

0.58 kg

ISBN:

9789943569676

O'xshash maxsulotlar

«Риёзус солиҳийн»
«Риёзус солиҳийн»
«Риёзус солиҳийн»

«Sharq»

1868

«Сохта салафийларнинг саёз сабоғи»
«Сохта салафийларнинг саёз сабоғи»
«Сохта салафийларнинг саёз сабоғи»
«Сохта салафийларнинг саёз сабоғи»
«Сохта салафийларнинг саёз сабоғи»

Boshqa nashriyotlar kitoblari

3572

«Отамнинг насиҳати»
«Отамнинг насиҳати»

«Adabiyot uchqunlari»

2196

«Риёзус солиҳийн шарҳи» 1-жуз

Asosiy

Tanlaganlar

Savat

Turli mavzularda