Sotuvda yo'q
«Муаллими соний»
«Муаллими соний»

«Муаллими соний»

Kitob turi:

Kod:

1934

Vazni:

0.18 kg

ISBN:

9789943532311

20 500 so'm

108 ta xarid qilindi

0 ta sotuvda mavjud

0

Buyurtmani qabul qilish turlari:

O'zbekiston bo'ylab 3–4 ish kunida, Toshkent shahriga 48 soatda, xorijiy davlatlarga 10–25 ish kunida yetkazib beriladi.

Hilol Nashr barcha filiallaridan olib ketish bepul

Mahsulot haqida izohlar

4

2 ta izoh

Hilol Nashr

24 sentyabr, 2018

Ilhom - қолдирган изоҳингиз учун ташаккур. Сиз ва бошқа ўқувчиларнинг эътирозларини китоб ноширларига етказдик. Ушбу китобнинг янги қайта нашрида (20/09/18) сиз айтган хатолик ноширлар томонидан тузатилди ва тақдим қилиняпти. Ҳурмат ила, Hilol Nashr саҳифа администратори info@hilolnashr.uz

Ilhom

29 aprel, 2018

Ушбу китобдаги машкларга мос тажвид коидалари киска ва лунда тарзда кирил алифбосида келтирилган. Бу урганишни анчагина осонлаштиради. Куръон укиш малакасини тез фурсатларда шакллантиришга ёрдам беради. Аммо китобни чоп этишда йул куйилган техник хатоликлар юкорида келтирилган афзалликларни анчагина йукка чикаради. Китобдаги араб алифбосида келтирилган харфлар устига куйилган харакат ва сукун белгилари шу белгилар тегишли булган харфнинг айнан уртасида эмас. Бу нарса анчагина англашмовчиликларни ва кийинчиликларни тугдиради. Мени хайрон колдирган жихати шуки, нахотки муаллифлар бутун бошли тиражни чоп этишдан олдин китобни тахрир килиб чикишмаган булса. Умид киламанки, кейинги нашрларда бу хатоликлар тугирланади. Ушбу интернет-магазинга эса китобда техник хатоликлар борлиги хакида огохлантиришни езиб куйишларини тавсия килардим. Хатоликлар куриниши: http://www.picshare.ru/view/8772777/

Ma'lumot

«Муаллими соний» 
(Янгича таҳрирда ва тажвид қоидалари билан)

МУҚАДДИМА

Оламларни яратган Аллоҳ таолога беадад хамду сано, барча оламга раҳмат қилиб юборилган Муҳаммад Мустафога дуруду салавотлар бўлсин. Мазкур мўъжаз рисола узок йиллар давомида Қуръони каримни ўрганиш учун хизмат қилаётган асарлардан биридир. Унинг содда, ўзлаштиришга осонлиги сабабли ҳозиргача жуда кўп мусулмон ўлкаларида талабалар ундан таълим олиб келмокдалар. Бизнинг диёримизда ҳам мазкур қўлланма қайта-қайта нашр қилинди. Натижада асл нусхадан кўчирилган нусхалар тобора хиралашиб, ҳарфлари ва ҳаракатлари чалкашиб борди. Мана шуни эътиборга олиб, қўлланманинг матнлари қайта териб чиқилди, бугунги куннинг талаби асосида жузъий ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам киритилиб, қайта нашрга тайёрланди. Қўшимча тарзда тажвид коидалари ҳам киритилди. Шунингдек, ўқувчига янада қулай бўлишини кўзлаб, оятларда кўп такрор келадиган мад, истеъло, идғом, ихфо ва қалқала каби тажвид коидалари махсус ранглар билан ажратиб ёзилди. Умид киламизки, кулайликлар яратиш мақсадида тайёрланган ушбу қўлланма Қуръони каримни тўғри ўқишни ўрганишда катта хизмат қилади. Аллох таолодан мазкур қўлланмани барча учун хайрли ва манфаатли қилишини сўраймиз.

Абдулҳаким қори Комилжон ўғли

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кўмитанинг 1572-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Муаллиф: Аҳмад Ҳодий Мақсудий
Тайёрловчи: Абдулҳаким Комилжон ўғли  
Номи: «Муаллими соний»
Нашриёт: «Имом Бухорий халқаро маркази»
Ҳажми: 96 бет‎
Сана: 2020 йил
ISBN: 978-9943-6161-3-4
Ўлчами: 60×84 1/8  ‎
Муқоваси: юмшоқ 

Xususiyatlari

Kod:

1934

Vazni:

0.18 kg

ISBN:

9789943532311

O'xshash maxsulotlar

Asosiy

Tanlaganlar

Savat

Turli mavzularda