«Жума мавъизалари»
МУҚАДДИМА
Мустақиллик шарофати билан юртимиз мўмин-мусулмонларига ўзларининг кўп асрлардан бери анъана тусини олган диний қадриятлари, шу жумладан, Ислом дини билан боғлиқ маънавий мерослари, урф-одатлари ва масжиду мадрасалари қайтариб берилди. Ҳозирги кунда мамлакатимизда ҳукм сураётган барқарорлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро ҳамжиҳатликнинг бош сабаби раҳбарларимиз олиб бораетган одилона сиёсатдир.
Ислом дини инсонларни икки дунёда саодатли бўлиш, баркамол авлодни юксак ахлоқ ва фазилатлар руҳида тарбиялаш, уларни маънавий ва ахлокий комилликка даъват этиш билан бир қаторда, барчани ёмон, қабиҳ ва гуноҳ амаллардан қайтариши билан ҳам ажралиб туради. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталикнинг қадрини, миллий ва диний қадриятларимизнинг қайтариб берилганини, ибодатларимизни бемалол, хотиржам адо этаётганимизга, Ислом арконларини адо этишимизга берилган имкониятларнинг улуғ неъмат эканини англаган ҳолда Ватанимиз тараққиёти, халқимизнинг бахт-саодати йўлида ёшларимизнинг одоб-ахлоқли, имон-эътиқодли, илму фан эгаси ва касбу ҳунарли бўлиб етишишлари учун қўлимиздаи келганича ёрдам кўрсатиш бизнинг асосий мақсадларимиздан биридир.
Ҳозирги кунда мусулмонларимизнинг диний ва маънавий эҳтиёжларини қондириш мақсадида турли мавзудаги диний-маърифий адабиётлар кўплаб чоп этилмоқда. Қўлингиздаги диний-ижтимоий мавъизаларни ўзида жам қилган “Жума мавъизалари” китоби ҳам халқимизнинг диний саводхонлигини ошириш мақсадида тасниф қилинган навбатдаги тўпламдир. Зеро, мазкур асарда хозирги вақтнинг долзарб мавзуларига бағишланган мавъизалар динимиз таълимотларига мувофиқ баён қилинган. Шу билан бир қаторда рисола мўмин-мусулмонларни қизиқтирувчи кўплаб диний масала-масоилларни ҳам ўз ичига олган. Китоб идорамиз қошидаги Фатво бўлими мудири ва ходимлари томонидан нашрга тайёрланди. Унга устоз шайх Абдулазиз Мансур муҳаррирлик қилди.
Аллох таолодан бу китобни барчага фойдали ва муаллифларга охират захираси бўлишини сўраб қоламан, омин.
Усмонхон Алимов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Муаллиф: А. Турсун
Номи: «Жума мавъизалари»
Нашриёт: «ҒОФУР ҒУЛОМ » НАШРИЁТ-МАТБАА ИЖОДИЙ УЙИ
Сана: 2016 йил
Ҳажми: 432 бет
ISBN: 978-9943-03-857-8
Бичими: 70×100 1/16
Муқоваси: Қаттиқ
Мундарижа
Муқаддима
Тақводорлик - олий фазилат
Сув - бебаҳо неъмат!
Ростгўйлик - гўзал фазилат
Саломлашиш одоби ҳақида
Ватан ҳимояси - мукаддас бурч
Илм - икки дунё саодати
Аллоҳнинг раҳматига сазоворлик
Ўзбекистон – бағрикенг ўлка
Улуғ зот таваллуд топган кун
Ҳалимлик ва беозорлик ҳақида
Иффат ва поклик ҳақида
Аёлларга эҳтиром
Уйланиш ва никоҳ одоблари
Баҳор айёми ва Наврўзи олам байрами
Яхшилик қилишга шошилайлик
“Оятал-курсий” фазилати
Ақл ва фикр - илоҳий неъмат
Тавозелилик фазилати
Аср вабоси ҳақида
Ўтганларни хотирлаш - инсоний бурчдир
Тавба эшиклари доимо очиқ
Сув - бебаҳо илоҳий неъмат
Фарзанд - азиз неъмат
Умр ғаниматдир!
Фитналардан эҳтиёт бўлайлик
Оила - муқаддас даргоҳ
Гиёҳвандлик ёки бангилик - хатарли офат
Бузғунчилар хуружидан эҳтиёт бўлайлик!
Истиғфор сари юзланинг!
Шаъбон ойи фазилати
Ихлос сурасииинг фазилати
Рамазон ойи фазилатлари
Раҳмат ва мағфират ойи
Закот- молиявий ибодат
Буюк ва муқаддассан, мустақил ватан!
Қадр кечаси фазилати
Хуш келдинг, ийди Рамазон!
Вақт - олтиндан қиммат
Меҳрибонлик - улуғ фазилат
Тадбиркорлик фазилатлари
Исроф - саховат эмас
Муборак ҳаж ибодати
Сабр - улуғ фазилат
Ихлос фазилати
Барҳаёт қадриятлар
Ота-онага яхшилик қилиш - улуғ фазилат
Қўшничилик ҳақида
Бош қомусимиз ва ҳижрий-қамарий сана ҳақида
Меҳмоннавозлик фазилати ва одоблари
Баркамол авлод тарбияси ҳақида
Милодий сана ва сафар ойи ҳақида
Устоз - улуғ зот
Ислом - бағрикенглик дини
“Обод турмуш йили” вазифалари
Ватанпарварлик - улуғ фазилат
Меҳр-мурувват ва яхшилик қилиш фазилати
Муборак мавлиди шариф
Мустаҳкам оила – юрт таянчи
Инсон мукаррамдир!
Зарарли иллатлардан сақланайлик!
Аёл - мукаррам зот!
Шукронаи неъмат фазилати
Наврўз - умумхалқ байрами
Тил одобини сақлайлик!
Саломатлик - туман бойлик
Фолбинларга ишонманг!
Инсон қадри улуғдир!
Ражаб ойининг фазилати
Болалар - жаннат райҳонларидир!
Сабр ёруғликдир!
Савдода ҳалоллик мезони
Қариндошлик ришталари узилмасин!
Деҳқончилик шарофати
Тинчлик ва хотиржамлик - олий неъмат
Аллоҳ сабр қилувчиларни севади
Юрттинчлиги - олий саодат!
Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик
Ота-онангизни рози қилдингизми?
Асосий қонунимиз - ҳаётимиз мезони
Эҳсон - садақа бериш ва яхшилик қилишдир