«Айсел»
СЎЗБОШИ
Китобхонлардан ҳар куни кўплаб мактублар, телефон қўнғироқлари ва хабарлар оламан. Уларнинг изоҳлари, тавсиялари ва биз билан баҳам кўрган ибратли ҳаёт ҳикояларидан хурсанд бўламан, чунки ҳар бир муносабат янги китобларимиз учун «масаллиқ» бўлиб хизмат килади. Қўлингиздаги «Айсел» китоби ҳам бизга юборилган ажойиб ва сирли мактуб асосида ёзилди. Ушбу мактуб ўлим тўшагида битилган. Унда руҳияти абгор бўлган, огир касалликка чалинган ва хаёллари паришон бир инсоннинг юракларни доғловчи ҳаёт ҳикояси баён этилган. Инсоний муносабатлар, ёшлар билан боғлиқ муаммолар ва оммавий завол масалалари кўтарилган мазкур китобда ўз жонига қасд қилиш даражасига келиб қолган навниҳол қизнинг бошига тушганлари ҳақида сўз боради. Бўлган воқеаларга асосланган ушбу китоб бир шоҳ асар дунёга келтириш ниятида ёзилмади. Шу сабабли қисса ёки романга ўхшаш асар деб ўйланмаслиги керак, унинг ўзига хос услуби бор. Унда дидактик унсурларга урғу берилиб, панд-насиҳат жиҳати кучайтиришга ҳаракат қилинган. Китобга ана шу нуктаи назардан карашни, уни кисса ёки роман мезонлари билан баҳоламасликни сўраймиз. Китобнинг аудиторияси - кенг омма. Бунинг учун қисқа жумлалар ва содда услубдан фойдаланилди. Матн ёзилаётганида мукаммалликка эмас, тушуниш осон бўлишига эътибор каратилди. Китобларимизда ўхшаш мавзулар нега тез- тез кўтарилиши хаёлингизга келиши мумкин. Бунинг иккита сабаби бор: биринчидан, баён этилган воқеалар ҳаётий бўлгани боис қандай юз берган бўлса, шундай ҳикоя қилинган. Янада бойитиш учун ўзгартириш киритилмаган; иккинчидан, китобнинг мавзусини ташкил этган воқеалар ёшларнинг ахлоқий қадриятларини мустаҳкамловчи, ўқувчиларнинг ўзлари билан юзлашишига васила бўлувчи хусусиятга эга. Ҳаётий воқеалар танланишининг сабаби ҳам шу. Юракларнинг чидаши қийин бўлган бу ҳислар оқими қалбимизда янги умидлар унишига туртки бериш тилаги билан
Холид Эртугрул
Муаллиф: Холид Эртугрул
Таржимон ва муҳаррир: Аброр Адҳам ўғли
Нашриёт: «Misbah»
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 144 бет
ISBN: 978-9943-8026-2-9
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: юмшоқ