Япония Ўзбекистондаги ижтимоий лойиҳаларга 551,1 минг доллар ажратди

Япония Ўзбекистондаги ижтимоий лойиҳаларга 551,1 минг доллар ажратди

Япония Ўзбекистондаги саккизта ижтимоий лойиҳа учун 551 132 доллар миқдорида грант маблағи ажратди.

Бугун бўлиб ўтган грант шартномаларини имзолаш маросимида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова, Халқ таълими вазири ўринбосари Бахтиёр Дониёров ҳамда Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Нобуаки Ито иштирок этди.

Грант доирасида Тошкент вилояти онкология диспансери, Тошкентдаги 3-сонли болалар клиник шифохонаси ва Наманган вилояти онкология маркази тиббий ускуналар билан таъминланади.

Шунингдек, Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги 40-сонли, Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманидаги 2-сонли мактаб, Жиззахдаги кўзи ожизлар ва Сурхондарёнинг Шўрчи туманидаги кар ва заиф эшитувчилар махсус мактаб-интернатларига ўқув жиҳозлари берилади.

Hilol.uz'нинг Telegram каналига қўшилинг

Энг кўп ўқилганлар

Бизни кузатинг

Реклама